07:22 / 06.11.2015
2835

Ўзбекистон элчиси Буюк Британия қироличасига ишонч ёрлиқларини топширди

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Букингем саройидаги ушбу маросим доирасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Елизавета II Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, мамлакатнинг Буюк ипак йўли даврида ҳамда Марказий Осиёнинг ҳозирги ривожланишида тутган ўрнига ўз ҳурматини изҳор этди ва ўзаро муносабатларни томонларни қизиқтирган барча йўналишларда янада мустаҳкамлашдан Британия томони манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Top