19:27 / 06.11.2015
9093

Ўзбекистонда 4 корхонанинг давлат акциялари сотувга қўйилди

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси “Тошкент” республика фонд биржасида 4 корхонадаги давлат акцияларини сотувга қўйди. Уларнинг бошланғич нархи 267.6 млн долларни ташкил қилмоқда, дейилади қўмита сайтида чоп этилган хабарномада.

Хусусан, “Фарғонаазот” АЖнинг 48.05 фоиз акциялари сотувга қўйилди. Азот ўғитлари ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхонанинг бу акциялари бирламчи қиймати 152.8 млн долларни ташкил қилмоқда. Биринчи сотувлар 11 декабрь куни бўлиб ўтади.
Инвесторларга, шунингдек, Қувасойдаги “Кварц” АЖнинг 94.3 млн долларлик 75 фоиз акциялари таклиф қилинди.

Рўйхатдан, шунингдек, “Самарқанкимё” АЖнинг 12.1 млн долларлик 60.35 фоиз, “Жиззах пластмасса” АЖнинг 7.4 млн долларлик 61.04 фоиз акциялари таклиф қилинди.

Top