Жаҳон | 17:24 / 06.11.2015
4497
1 дақиқада ўқилади

Песков Обаманинг А321 ҳақидаги фикрларини инкор қилди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ президенти Барак Обаманинг яқинда ҳалокатга учраган А321 самолёти ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. ТАСС агентлигининг эслатиб ўтишича, Обама самолёт бортида бомба бўлганини тахмин қилган эди.

“АҚШ президенти қандайдир аниқ мулоҳазалар бермади. Бу тахминлардан бири. Биз тергов бўлаётганини ва барча вариантлар унинг доирасида кўриб чиқилишини айтган эдик”, - деди Песков.
“Ҳозирча бирор аниқ хулоса йўқ”, - қўшимча қилди у.