07:36 / 06.11.2015
4241

Рой Кин: Агар Янг "МЮ" футболчиси бўлса, мен хитойликман

"Манчестер Юнайтед" жамаосининг собиқ футболчиси ва сардори Рой Кин жамоа футболчиларидан бири Эшли Янгнинг ЕЧЛ доирасида ЦСКАга қарши ўтказилган ўйиндаги ҳаракатларини танқид қилди.

"Агар Эшли Янгни "МЮ" футболчиси деб билсаларинг, меин хитойлик деб атанглар. Бу жуда шармандали ҳол. Тажрибали футболчилар "МЮ" футболчисига бундай ҳаракатлар тўғри келмаслигини тушунтириб қўйишлари керак.

Ўша вазиятда у йиқилмади, балки думалади. Бу шармандалик. Бир ёки икки марта бундай ҳаракатни кечириш мумкин. Лекин у 9-10 марта шундай қилди. Янг аввалги жамоасида ("Астон Вилла" - Кун.уз изоҳи) ҳам шундай думаларди", дейди Кин ITV Sport телеканалига берган интервьюсида.

Top