18:12 / 06.11.2015
2393

Тошкентда МДҲ темир йўл транспорти кенгаши бўлиб ўтди

Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти кенгашининг 63-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” агентлиги хабар бермоқда.

Тадбирда темир йўл соҳасини ривожлантириш бўйича қатор масалалар кўп томонлама ва икки томонлама форматларда муҳокама қилинди. Тадбир якунларига кўра йиғилиш баённомаси имзоланди.

Шунингдек, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Эстония темир йўл маъмурияти вакиллари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик борасида шартнома имзолашди.

Top