17:09 / 07.11.2015
3290

Чилида 6,8 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 7 ноябрь куни Чили ҳудудида зилзила содир бўлди.

АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, маркази мамлакат пойтахти Сантьяго шаҳридан 295 км масофада бўлган бу зилзила кучи 6,8 баллга тенг бўлган.

Ҳодиса талофатлари ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Бироз олдинроқ, Чили қирғоқлари яқинида 5,4 балли зилзила бўлиб ўтганди.

17 сентябрь куни Чилида 8,4 балли зилзила содир бўлиб, 13 киши ҳалок бўлган ва 3000 нафардан ортиқ киши жабр чекканди.

Top