09:31 / 07.11.2015
3848

Криштиану Роналду: Мен учун дунёнинг ҳар қандай лигасида эшиклар очиқ

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду келажакда Мадридни тарк этиши эҳтимоллари ҳақида айтиб ўтди.

"Дунёнинг ҳар қандай лигасида мени қабул қилишади. Мен ҳам ҳеч бир чемпионат эшигини ўзим учун ёпмайман.

МЛС чемпионатида иштирок этиш ҳақида ҳам ўйлаганман. Ҳар доим у ерда ўйниш имконини кўриб чиқишим ҳақида гапирганман. АҚШ ишлаш ва яшаш учун яхши жой.

"Манчестер Юнайтед"да эса менга ўз фарзандларидек муносабатда бўлишади. Менда бу жамоа ва унинг мухлислари билан боғлиқ ёрқин хотиралар мавжуд. Мен Фердинанд, Гиггз, Видич, Эвра ва Нани билан дўстона алоқаларни сақлаб қолганман", дейди Криштиану Роналду.

Top