Жаҳон | 17:21 / 07.11.2015
4350
1 дақиқада ўқилади

Россия сайёҳларни олиб қайтиши учун Мисрга 93та рейс жўнатади

7-8 ноябрь кунлари Россиядан Мисрга россиялик сайёҳларни олиб қайтиш мақсадида 93та рейс амалга оширилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилган.

"Режага кўра бугун Мисрнинг Шарм-аш-Шайх ва Хургад шаҳарларига 46та бўш самолёт учади. Улар Мисрдаги россиялик сайёҳларни олиб қайтиши керак. Эртага яна шу мақсадда 47 самолёт Мисрга парвоз қилади", дея маълум қилган Россия туроператорлари уюшмаси вакили Майя Ломидзе.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш