22:42 / 07.11.2015
2965

Хитой Тайваннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига аъзо бўлишини маъқуллади

Хитой Тайваннинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига аъзо бўлишини маъқуллади, деб хабар бермоқда Хитойнинг Тайвань ишлари бўйича девонхонаси бошлиғи Чжан Чжицзюнга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Чжицзюннинг айтишича, Хитой раҳбари Си Цзиньпин Тайваннинг Ипак йўли иқтисодий камари қурилишида иштирокини ҳам юқори баҳолади.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Тайвань маъмурияти бошлиғи Ма Инцзю бугун, 7 ноябрда Сингапурда учрашдилар.

Аввалроқ Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки давлатларга кредит беришни бошлаши маълум қилинганди.

Хитойга ушбу банкнинг энг катта улуши (26,06 фоиз) тегишли бўлиб, Хитой унга 29,8 млрд доллар сармоя қилган. Банкнинг 5 та йирик акциядорлари орасига Ҳиндистон, Россия, Германия ва Жанубий Корея киради.

Top