Жаҳон | 00:08 / 08.11.2015
3234
1 дақиқада ўқилади

Греция бир кунда 383 нафар муҳожирни қутқариб қолди

Греция соҳилбўйи қўриқчилари ва Европа Иттифоқининг чегараларни қўриқлаш ташкилоти Frontex ходимлари Туркиядан Греция оролларига сузиб келаётган 383 нафар муҳожирнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Мутахассислар 6 та қутқарув операцияси давомида Грециянинг Лесбос ва Хиос ороллари яқинида 9 та сузиш воситасидан муҳожирларни эвакуация қилди. Бу воситалардан 7 таси пуфланган, биттаси пласмассадан ясалган ва яна биттаси ёғоч қайиқ бўлган.

Қайд этилишича, денгиздаги сокинлик эвазига муҳожирлар орасида жароҳат олиш ёки ўлим ҳолатлари қайд қилинмаган.