10:04 / 08.11.2015
2853

Ленноннинг гитараси 2.5 млн долларга сотилди

The Beatles рок-гуруҳининг машҳур иштирокчиси Жон Леннонга тегишли J-160E Gibson акустик гитараси Беверли-Хиллзда ташкил қилинган ким ошди савдосида 2.41 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Калифорниянинг Julien's Auctions савдо уйининг расмий сайти орқали хабар қилинди.
Гитара узоқ вақт йўқолган деб ҳисобланарди. Афсонавий мусиқачи ундан “Love me do”, “Please, please me” ва “I want to hold your hand” қўшиқларини яратишда фойдаланган. Унинг дастлабки нархи 300 минг бўлиб, мутахассислар бу кўрсаткич 800 минг долларгача кўтарилишини кутаётган эди.
Чолғу асбоби ким ошди савдолари тарихидаги энг қиммат гитарага айланди. 2013 йилда бошқа рок-ижрочи – Боб Диланнинг гитараси 965 минг долларга сотилиб, рекорд ўрнатган эди.

Top