23:55 / 08.11.2015
3228

Ливанда Исроил учун жосуслик қилган уч нафар шахс қўлга олинди

Ливан ҳукумати Исроил учун жосуслик қилганликда айблаб, икки нафар ўз фуқароси ва бир нафар Сурия фуқаросини қўлга олди, деб хабар бермоқда The Jarusalem Post.

Нашрнинг маълумотларига кўра, улар мамлакатнинг муҳим туманларини видеотасвирга олишган. Бундан ташқари, Исроил учун хавфсизлик хизматлари ходимлари ҳақида кераклари маълумотлар тўплашган.

Аввалроқ худди шу ҳолат Эронда ҳам кузатилган эди. Ўшанда АҚШ ва Ливан фуқаролари айғоқчиликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Уларнинг “АҚШ разведкаси ва ҳарбий раҳбарлари билан алоқаси бор”, деган маълумотлар берилган эди.

Top