11:08 / 08.11.2015
2590

Мамлакатга парвозларнинг бекор қилиниши туфайли Миср туристик сектори 500 млн доллар йўқотади

Қиш мавсумида Миср курортларида жойларнинг банд этилишининг бекор қилиниши, бир қатор мамлакатлардан парвозларнинг тўхтатилиши туфайли мамлакатнинг туристик сектори 500 млн доллар зарар кўради. Бу ҳақда Миср туристик палаталари уюшмаси бошқаруви аъзоси, Қизил денгиз курортларидаги энг йирик меҳмонхоналар тармоқларидан бирининг эгаси Хусом аш-Шоир маълум қилди.

“Бир қатор мамлакатлардан парвозлар амалга оширилишининг тўхтатилиши ва қиш мавсуми учун меҳмонхоналарда жойлар банд этилишининг бекор қилиниши туфайли келадиган тўғридан-тўғри зарар 500 млн долларни ташкил қилади. Ҳисоб-китобларимизга қараганда, агар масала яқин 4-5 кунда ҳал қилинмаса, Миср бир йил давомида 2 млрд доллар йўқотади”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Жума куни Россия авиаалоқани тўхтатиб қўйди, А321 самолёти ҳалокати юзасидан суриштирув ишлари якунланмагунига қадар бу тақиқ амал қилади. Ундан илгарироқ Буюк Британия, Нидерландия, Ирландия ва Франция барча рейсларни бекор қилган эди.

Top