Жаҳон | 09:56 / 08.11.2015
2482
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи Мьянмадаги сайловларда овоз берди

Мьянмада 25 йилдан буён биринчи марта ўтаётган эркин сайловларда Нобель мукофоти совриндори, ҳарбий режимнинг собиқ асираси Аун Сан Су Чжи Мьянмадаги сайловларда овоз берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Кортеж Су Чжини Янгондаги мактаб биносига етказди. Аёл у ерда овоз берди.
Илгарироқ аёлнинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари Буюк Британия фуқаролари бўлгани боис у сайловда иштирок эта олмаслиги маълум қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш