12:18 / 09.11.2015
4106

АҚШ самолёти Венесуэла ҳаво ҳудудига берухсат кирди

АҚШ қирғоқ қоровули хизмати самолёти тегишли рухсатга эга бўлмай туриб Венесуэла ҳаво ҳудудига кирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес 8 ноябрь куни хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, бу авиация соҳасидаги халқаро ҳуқуқий меъёрларнинг бузилиши сифатида баҳоланмоғи керак. 2 моторли турбовинтли Bombardier Dash 8 самолёти Венесуэла кўрфазидан учиб ўтиб, Лос-Монхес ороли ҳудудида мамлакатни тарк этган.

Top