10:59 / 09.11.2015
11248

АҚШда автотураргоҳдаги 12 машинани ер ютиб кетди

АҚШнинг Миссисипи штатидаги ресторанлардан бирининг автотураргоҳидаги энг камида 12та автомобиль ер остига кириб кетди, дея хабар қилди Dallas Morning News нашри.
Ҳодиса Меридиан шаҳрида бўлиб ўтди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аввал улар қаттиқ шовқинларни эшитишган, сўнгра электр токи ўчиб қолган, йўлнинг бир қисми ўпирилиб кетган.
Нашрнинг хабар қилишича, ҳосил бўлган ўпирилишларнинг узунлиги 120 метрдан ошади, кенглиги — тахминан 10 метр.

Ўра чуқурлиги эса 4,5 метрдан иборат.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча ноъмалум. Текширув ишлари 9 ноябрь куни бошланади. Мазкур офатдан ҳеч ким жабр кўрмаган.

Top