Жаҳон | 08:25 / 09.11.2015
2990
1 дақиқада ўқилади

Бухарестдаги клубда чиққан ёнғин қурбонлари сони 45 нафарга етди

Бухарестдаги Colectiv клубида чиққан ёнғин қурбонлари сони 45 нафарга етди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

8 ноябрда клубда ёнғин чиққан куни концерт берган гуруҳ барабанчиси Богдан Энаке жон берди.

Руминия ИИВда маълум қилинишича, Энаке куйиш жароҳатларини даволаш мақсадида Швейцарияга олиб кетилаётганда самолётда унда юрак-нафас етишмовчилиги бошланган. Шу сабаб орқага қайтишга мажбур бўлган самолёт Руминияда қўниши билан мусиқачи ҳаётдан кўз юмган.