19:26 / 09.11.2015
4543

KUN.UZ дайжести: 9 ноябрь, Дунё хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

БМТ ташқи ишлар вазири: Исроил Фаластин халқига қарши ҳарбий жиноятлар қилмоқда>>

Исроил қуролли кучлари Фаластин халқига нисбатан ҳарбий жиноятлар содир этмоқда. Бу ҳақда араб лигасига кирувчи мамлакатларнинг фавқулодда йиғилиши пайтида БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ибн Зоид ал Наҳаён айтиб ўтган.

Британия терроризмга қарши кураш учун махсус хизматлар ходимлари сонини оширмоқчи>>

Британия молия канцлери Жорж Осборн мамлакатда махсус хизматлар ходимлари сонининг сезиларли даражада оширилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Қоҳирда ИШИДнинг маҳаллий бошлиғи йўқ қилинди>>

Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қоҳирадаги “Ансор Байт ал Мақдис” террорчилик гуруҳининг раҳбари Ашраф ал-Гараблийни йўқ қилди. Бу ҳақда Миср ОАВ маълумотларига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Путин Россия ҳудудидан Мисрга бўладиган парвозларнинг вақтинчалик бекор этувчи фармонга имзо чекди>>

Россия президенти Владимир Путин 8 ноябрдан бошлаб Россия ҳудудидан Мисрга бўладиган парвозларнинг вақтинчалик бекор этилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Мазкур фармон мамлакатнинг ҳуқуқий ахборотлар расмий интернет порталида эълон қилинди.

АҚШга тегишли дрон Кувайтда қулаб тушди>>

8 ноябрь куни америкалик ҳарбийларга тегишли дрон Кувайт ҳудудида қулаб тушди. Бу ҳақда Пентагонга асосланиб, Рейтер хабар берган.

Google юрак хасталикларига қарши кураш усулларини ўрганишга 50 млн доллар ажратади>>

Американинг Google корпорациясининг Google Life Sciences шўъба компанияси инсонлардаги юрак қон-томир хасталикларига қарши курашнинг янги ва инновацион усулларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳасида иштирок этади. 

Эрон ТИВ 3 нафар эронликнинг қатлига изоҳ сўраб, Саудия Арабистони элчисини чақиртирди>>

Саудия Арабистони элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига Саудияда 3 нафар эронликнинг қатл қилиниши юзасидан изоҳ сўраш мақсадида чақиртирилди. Бу ҳақда ISNA агентлигига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатган.

Британия ТИВ: Бизни Еврокенгашдаги “пардоз” ўзгаришлари қониқтирмайди>>

Британия бош вазири Еврокенгаш раисига мамлакатларнинг ЕКга аъзо бўлиши тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритилиши борасидаги талаблар битилган мактубни жўнатди.

Нетаньяху Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришларини сўраш учун АҚШга парвоз қилди>>

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга парвоз қилди. Унинг кун тартибидан АҚШ президенти Барак Обама билан Американинг Исроил давлатига яқин ўн йилликда ҳам ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш масаласини муҳокама қилиш ўрин олган.

АҚШда автотураргоҳдаги 12 машинани ер ютиб кетди>>

АҚШнинг Миссисипи штатидаги ресторанлардан бирининг автотураргоҳидаги энг камида 12та автомобиль ер остига кириб кетди, дея хабар қилди Dallas Morning News нашри.

АҚШ самолёти Венесуэла ҳаво ҳудудига берухсат кирди>>

АҚШ қирғоқ қоровули хизмати самолёти тегишли рухсатга эга бўлмай туриб Венесуэла ҳаво ҳудудига кирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес 8 ноябрь куни хабар берди.

Қирғизистон ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди>>

5 ноябрь куни Қирғизистон ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ хабар берди.

Ямандаги портлашда 16 аскар ҳалок бўлди>>

Яманнинг Мариб провинциясида йўл четига ўрнатилган портловчи ускунанинг ҳаракатга келиши оқибатида энг камида 16 нафар аскар ҳалок бўлди, дея хабар қилмоқда Reuters.

Москвалик рассом ФСБ эшигини ёқиб юборди>>

Россиялик рассом-акционист Пётр Павленский Москва марказида, Лубянкада Федерал хавфсизлик бюроси (ФСБ) биноси эшигини ёқиб юборди. Воқеа акс этган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.

Хорватиядаги парламент сайловида мухолифатдаги партия ғолиб бўлди>>

8 ноябрь куни Хорватияда парламент сайловлари бўлиб ўтди ва дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат ЕИга аъзо бўлганидан бери илк марта ўтказилган ушбу парламент сайлови мухолифат ғалабаси билан якунланган.

Қозоғистонда “Буюк дашт мамлакати” бренди яна муҳокамаларга сабаб бўлмоқда>>

Бир муддат илгари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Буюк дашт мамлакати” деган номни мамлакатнинг брендига айлантириш ташаббуси билан чиққан эди. Эндиликда бу ташаббус каттароқ миқёсга чиқиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

NYT: А321 бортида портловчи ускуна бўлгани ҳақидаги янги маълумотлар Путиннинг Сурия бўйича қарорини мустаҳкамлайди>>

Россиянинг А321 лайнери бортида ИШИД террористлари томонидан портлаш содир этилгани ҳақидаги маълумот Владимир Путиннинг Сурия масаласидаги қатъиятини фақатгина мустаҳкамлаши мумкин, дея ёзмоқда The New York Times газетаси таҳлилчилар фикрига асосланган ҳолда.

Хитойда ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етиб борди>>

Хитойнинг айрим ҳудудларида бугунги кунга келиб ҳаво ифлосланиши даражаси меъёридан 56 баробарга ошиб кетган. Бу ҳақда Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланган ҳолда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Нефть нархида 3 кунлик пасайишдан кейин яна ўсиш қайд этилди>>

9 ноябрь, душанба куни охирги учта сессиядаги пасайишдан кейин нефть нархида ўсиш кузатилди.

ХВЖ: Форс кўрфази давлатлари бюджетлари 2015 йилда 275 млрд доллар йўқотади>>

Форс кўрфази давлатлари ялпи ички маҳсулоти ўсиши нефть нархининг тушиши сабабли 2015 йилда 3,2 фоизгача пасаяди, бу давлатлар бюджетлари 275 млрд доллар зиён кўради, уларнинг дефицити 12,7 фоизни ташкил қилади. 

The Times: Моуриньо ҳозирча ишдан бўшатилмайди>>

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин вақтлар ичида истеъфога чиқарилмайди.

Нигерия ўз тарихида 5-марта ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди>>

Нигерия U-17 терма жамоаси Чилида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Мали термасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Непалда терма жамоа футболчилари давлатга хиёнатда айбланмоқда>>

Непал ҳукумати бир неча футболчиларни давлатга хиёнат қилишда айблади. Улар миллий терма жамоа ўйинларини сотишда иштирок этгани гумон қилиниб, қўлга олинганди. Бу ҳақда The Himalayan Times нашри полициядаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилган.

Top