Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:20 / 09.11.2015
3988
1 дақиқада ўқилади
Олти миллионинчи қирғизистонлик 26 ноябрь куни туғилиши кутилмоқда
6 миллионинчи қирғизистонлик шу йилнинг 26 ноябрь кунида дунёга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, бош вазир Темир Сариев олти миллионичи қирғизистонлик бўлиши кутилаётган чақалоқнинг туғилиши вақтига махсус маросим ташкил қилишга масъуллик қилувчи махсус гуруҳ тузишга кўрсатма берган.
5 миллионинчи қирғизистонликнинг туғилгани 2002 йилнинг 27 августида қайд этилганди.
Маълум қилинишича, 2005 йилнинг 1 августи ҳолатига кўра, Қирғизистонда доимий яшовчилар сони 5 млн 964 минг киши бўлганди.