Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:18 / 09.11.2015
3344
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон делегацияси ШҲТнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспертларидан ташкил топган делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Махсус ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.
Йиғилиш 9-12 ноябрь кунлари Саня шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон экспертлари ШҲТ доирасида божхона соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг амалий масалаларини муҳокама қилишмоқда.