17:37 / 09.11.2015
5476

Ўзбекистонлик хонанда "Главная сцена" лойиҳасида иштирок этди

Ўзбекистоннинг истеъдодли хонандаларидан бири бўлган Жасур Мирсагатов “Главная сцена” лойиҳасининг 2-мавсумида иштирок этди. Хонанда танловда “Жулия-Жулия” ҳамда "Карточный домик" қўшиқлари билан қатнашди. Ҳайъат аъзолари унинг ижро маҳорати таҳсинга лойиқ экани, бироқ имправизацияни бироз ошириб юборгани таъкидлашди. Шу сабабдан хонанда 2-босқичга ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Жасур Мирсагатов Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳамда Россияда ҳам ижод қилмоқда. 

Маълумот учун, ушбу лойиҳанинг 1-мавсумида ўзбекистонлик Сардор Милано ғолиб бўлган. 

Top