11:32 / 09.11.2015
5677

Ўзбекистонлик санъаткор Муслим Магомаев хотираси учун Москвагача велосипедда борди

Ўзбекистонлик хонанда ва актёр, “Регистон” ансамбли раҳбари Хурсанд Шеров велосипедда бир ой йўл юриб, Москва шаҳрига етиб боргани айтилди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси маълумот берди.

“3.5 минг км дан иборат йўлни салкам бир ой муддат ичида босиб ўтиш мен учун осон бўлмади, - деди унинг ўзи. – Аллоҳга шукур, сафар давомида мени асради ва кўплаб яхши, сахий инсонларни рўпара қилди. 26 сентябрда йўлга чиқдим, 22 октябрь куни Москвадаги дўстлик куйчиси, маданият ва спорт элчиси Озарбайжон ва рус опера ва эстрада юлдузи Муслим Магомаевнинг хотирасига бағишлаб ўрнатилаган ҳайкал олдига етиб бордим. Мен бу санъаткорни жуда ҳурмат қиламан, ашаддий мухлисиман ва ушбу сафаримни унинг хотирасига бағишлаганман”.

Top