Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:20 / 09.11.2015
3258
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди
5 ноябрь куни Қирғизистон ва Ироқ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ хабар берди.
Қирғизистон ва Ироқнинг БМТдаги доимий ваколатхоналари раҳбарлари Нью-Йоркда ушбу ҳужжатни имзолаб, ўзаро муносабатларини БМТ йўриқномасига мувофиқ амалга ошириш ниятларини аниқ белгилаб бердилар.
Шунингдек, томонлар дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиши икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишига маълум ҳисса бўлиб қўшилишидан умид қилмоқда.