10:36 / 09.11.2015
8086

Самарқанд вилоятида 13 нафар киши ис газидан ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, вилоятда 2013-2014 йиллар, куз-қиш мавсумида беш ҳолатда табиий ва ис газидан захарланиш кузатилган.

“2015 йилнинг ярим йиллигида эса бундай ҳолатлар 9 тага етди. 13 нафар одам ҳалок бўлди”, — дейилади фақвулодда вазиятлар бошқармаси маълумотида.

Вилоят фақулодда вазиятлар бошқармаси мутахассиси М. Соҳобназарованинг таъкидланишича, бундай ҳалокатли ҳолатлар ускуналардан нотўғри фойдаланганда ёки уни ишлата билмаслик натижасида келиб чиқади. “Ушбу захарли модда инсонга ёнғин вақтида тутунли бинода, ёпиқ гаражда ёки двигатели қўшилган машина салони ичида бўлган вақтларда ўтади”, — деди Соҳобназарова.

Top