Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:39 / 09.11.2015
3956
1 дақиқада ўқилади
Суриялик ҳарбийлар Дайр-аз-Заурдаги авиабаза яқинида 58 жангарини йўқ қилди
Сурия Қуролли кучлари Сурия шарқида ИШИДнинг 58 нафар жангарисини йўқ қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, ҳарбийлар Дайр-аз-Заур яқинидаги авиабазага жангариларнинг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлганлар. Жангарилар бундан аввалроқ ҳам авиабазани эгаллаб олмоқчи бўлган.
Жангарилар, шунингдек, Сурия ва Ироқ чегарасидаги шаҳарларга ҳам бир қатор ҳужумлар уюштирган.