16:06 / 10.11.2015
9538

ИШИД террорчиси ҳужуми оқибатида "Толибон" қўмондонларидан бири ҳалок бўлди

Афғонистонда террорчи-ҳудкуш ҳужуми туфайли "Толибон" ташкилоти ҳарбий бошлиқларидан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса Зобул вилояти ҳудудида ИШИД аъзоси бўлган жангари томонидан амалга оширилган. Ушбу жангари "Толибон" жангарилари қароргоҳида ўзини портлатиши оқибатида толибларнинг катта таъсирга эга йўлбошчиларидан бири Мулла Пир Агҳа ҳалок бўлган, яна бир ҳарбий бошлиқ Мулла Мати жиддий жароҳат олган. Мулла Мати вилоятнинг "кўринмас норасмий губернатори" ҳисобланар эди.

Ушбу ҳодиса ИШИД томонидан толибонларга қарши уюштирилган илк теракт сифатида баҳоланди.

Top