12:22 / 10.11.2015
2910

Мутахассис ёшларни камида битта ҳунарга ўргатишга чақирди

Айни кунларда маҳаллаларда ёшларнинг бекор юрмаслиги йўлида олиб борилаётган тадбирлар доирасида ота-оналар ўз фарзандларига ҳунар ўргатиб бориш тавсия қилинмоқда. Токи, ёшлигидан камида битта ҳунарли бўлган ёшлар келажакда иш топишда ҳам, катта ҳаёт йўлини бошлашда анча-мунча қийинчиликлардан қутулиб қолади. Бу ҳақда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Долли Аллаев айтиб ўтди.

“Илгари оилада фарзандга “Мактабга бир ҳафтада бир марта борсанг ҳам бўлаверади”, деган қарашда бўлган ота-она ҳам йўқ эмасди, - унинг сўзларини келтиради “Оила даврасида” газетаси. – Бугун маҳалла ва таълим муассасаси бирлашиб, оилага таъсир ўтказиши натижасида ўқувчиларнинг таълимга жалб қилиниши ва тўла қамраб олинишига эришиляпти. Ота-оналарга “Фарзандингиз камида битта ҳунарни ўрганиб чиққани маъқул эмасми? Эртага ҳаётда ўзига асқотади-ку!” деган фикрни тушунтириб, ёшларнинг вақти беҳуда ўтиши ҳамда эътибордан четда қолишининг олди олиняпти. Шу мақсадда маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида таълим-тарбия сифатини ўрганиш, ўқувчиларнинг дарс жараёнига жалб этилиши, ўқишга мунтазам қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича жами 75 мингга яқин тарғибот тадбирлари ўтказдик”. 

Top