Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:43 / 10.11.2015
4093
1 дақиқада ўқилади
Обама ва Эрдўған ИШИДга босимни кучайтиришга келишиб олдилар
АҚШ ва Туркия президентлари Барак Обама ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда ИШИД жангариларига қарши чора-тадбирларни кучайтиришга келишиб олдилар.
Бундан ташқари, сиёсатчилар Сурия муҳолифати кучларини мустаҳкамлаш ва Суриядаги ихтилофнинг сиёсий йўл билан ҳал қилиниши лозимлигини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда İhlas Haber Ajansı турк агентлиги.
Аввалроқ Обама Путин билан Анталияда ўтадиган G20 саммитида учрашиши мумкинлиги маълум қилинганди.