Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 13:25 / 10.11.2015
3579
1 дақиқада ўқилади
Саудия қуёш энергетикасини ривожлантиришга 109 млрд доллар тикади
Саудия Арабистони 2040 йилга қадар углеводород ёқилғисидан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда мамлакат ТИВ матбуот хизмати. Матнда кўрсатилишича, газ, нефть ва кўмирнинг ўрнини бутунлай муқобил энергия манбалари эгаллаши кутилмоқда.
Шу мақсадда муқобил энергия манбалари, аввало қуёш энергетикасини ривожлантиришга 109 млрд доллар ажратилиши айтилмоқда.
Режага мувофиқ, 2040 йилга келиб қуёш станциялари ҳисобига 41 гигаватт электр ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш