Жаҳон | 08:01 / 11.11.2015
2903
1 дақиқада ўқилади

АҚШда енгил моторли самолёт тураржойлар устига қулаб тушди

АҚШнинг Огайо штатида кичик моторли самолёт аҳоли тураржойлари устига қулаб тушган. Бу ҳақда AirLive нашри твиттери хабар тарқатди.

Маҳаллий манбаларда айтилишича, бу ҳодиса Акрон шаҳарчаси ҳудудида содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра бу самолёт уйлардан бири устига қулаган ва ёнғин чиққан.

Талофатлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш