18:46 / 11.11.2015
4063

Гарвардлик талабалар Гарвард мактаби гербини қулдорликка ишора бўлгани сабаб ўзгартирмоқчилар

Гарвард университети ҳуқуқ мактабида таҳсил олувчи бир гуруҳ талабалар билим масканининг расмий гербини ўзгартирмоқчилар, чунки унда 18-асрнинг йирик қулдорлари оилавий гербига тааллуқли жиҳатлар олинган ва АҚШдаги қулдорлик даврларига ишора бор. Бу ҳақда Fox News канали маълум қилди.

Гербда уч боғ буғдой тасвирланган, бу тасвир америкалик ер эгаси Кичик Исаак Рояллнинг оилавий гербидан олинган. Роялл Гарвард университети ҳуқуқ кафедрасига ўзининг ерини ҳадя қилган. Роялл тадбиркор бўлиб, ўзининг давлатини қуллар савдоси ҳисобига тўплаган. Унинг оиласи Кариб денгизи оролларидаги плантацияларда ва Массачусетсдаги уйида ўнлаб қулларни ушлаган. Роялл ўзининг қулларга ваҳшиёна муносабати, қотилликлари ва қийнашлари билан ном чиқарган.

Мактаб гербининг ўзгартирилишини талаб қилаётган талабалар “Роялл ағдарилиши керак” (Royall Must Fall) деган шиор билан кампус (университет ҳудуди) ҳудудида гербни олиб ташлашни талаб қилиб намойишлар ўтказмоқдалар. Улар бу ирқчилик рамзини ўқув корпуслари, футболка ва университетнинг бошқа рамзларида мағрурона барқ уриб туришини ҳақоратли деб айтишмоқда.

Ҳаракат ташкилотчиси 3-курс талабаси Брайан Клостербер герб “бу шарманда оилани” доимо эслатиб туришини айтди.

“Одамлар биз тарихни ҳурмат қилишимиз кераклигини айтишмоқда, бироқ менимча улар бу тарихни умуман билишмайди”, деб айтмоқда талаба.

Гарвард университетининг расмий вакиллари бу ҳолатга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаяпти.

Top