Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:33 / 11.11.2015
3834
1 дақиқада ўқилади
Германия собиқ канцлери Гельмут Шмидт оламдан ўтди
Германия собиқ канцлери Гельмут Шмидт 96 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.
Аввалроқ Гельмут Шмидт оёқ қон-томирларини тиклаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказганлиги маълум қилинган эди.
Гельмут Шмидт 1918 йилнинг 23 декабрида туғилган. Германия канцлери сифатида 1974 йилдан 1982 йилга қадар фаолият кўрсатган.