Ўзбекистон | 18:33 / 11.11.2015
7457
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жорий ҳафта охиригача ёмғирли кунлар давом этади

Ўзбекистон гидрометеорология маркази хизматининг маълум қилишича, 13-15 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятлари ҳудудида қор ёғиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Умуман олганда ёмғирли ҳаво Ўзбекистон бўйлаб 16 ноябрга қадар давом этиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 13 ноябрь куни кечаси 4-9, кундузи эса 12-17 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинган.

14-16 ноябрь кунлари иссиқлик 10-15 даражага тушиши айтилган.

13-15 ноябрь кунлари тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ёғиши кутиляпти. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш