Жаҳон | 08:52 / 11.11.2015
2327
1 дақиқада ўқилади

Венадаги учрашувда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси иштирок этади

14 ноябрда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Сурия масаласини муҳокама этиш мақсадида навбатдаги вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар беради РИА “Новости”.

Махсус элчи Венада бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувгача, Нью-Йоркда ўтказиладиган БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида қатнашади.
“14 ноябрь, шанба куни Венада вазирларнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади”, — деб маълум қилди Мистура журналистларга.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти учрашувда Башар Асад ҳукумати вакиллари қатнашиши кутилмаётганини маълум қилган эди. Шу билан бирга Хитой учрашув иштирокчиси бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш