08:06 / 12.11.2015
2135

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича янги комиссари тайинланди

БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича янги олий комиссари этиб италиялик Филиппо Гранди тайинланади, деб хабар бермоқда БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг расмий вакили Стефан Дюжаррик. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“БМТ бош котиби ташкилотга аъзо давлатлар минтақавий гуруҳлари раислари билан маслаҳатлашувлар натижаларига кўра Бош ассамблеяни италиялик Филиппо Грандини БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича янги олий комиссари этиб тайинлаши ҳақида хабардор этди”, деб айтди Дюжаррик.

Гранди 2010-2014 йиллар давомида фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Яқин Шарқ агентлиги бош комиссари лавозимини эгаллаган.

Top