18:18 / 12.11.2015
15820

Бюджет асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун талаблар ўзгармайди

11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқилди.
Айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ушбу йиғилишда 2016 йилдан давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар паст баҳолар учун тўлов-контракт асосида таълим олиш шаклига ўтказилиши жорий қилиш юзасидан таклиф тақдим этилгани ҳақидаги ахборот тарқатилган эди. Бу, ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда қизғин мунозарага сабаб бўлмоқда.
Telegraf” сайти олган расмий маълумотига кўра, грант талаблари ўзгаришсиз қолади.

Top