11:26 / 12.11.2015
7173

Ер сайёрасининг 6 миллиардинчи одами Қозоғистонда паспорт олди

Олмаота мактабларидан бирида ўқувчи Рабия Ермуханова 16 йил аввал Ер юзининг 6 миллиардинчи одамига айланган эди. У бугун паспорт олди. Бу ҳақда 24.kz хабар бермоқда.

1999 йилда БМТнинг аҳолишунослик фонди мутахассислари ўша йилнинг 12 декабрида туғилган бола Ер сайёрасининг олти миллиардинчи одами бўлади, деб эълон қилишди. Жаҳонда ҳар сонияда 100 минг нафар чақалоқ туғилади. Уларнинг ҳеч бирини хафа қилмаслик учун, мутахассислар аниқ вақтни белгилашди.

Ва 16 йил муқаддам Олмаота шаҳридаги Ермухановлар оиласида туғилган қизчанинг туғилиши айнан шу ҳисоб-китобларга тўғри келди. Қизга Рабия деб исм қўйишди. Ҳозир у шаҳардаги 111-гимназиянинг 10-синфида ўқийди. У фан олимпиадаларида бир неча бор ғолиб бўлган. Келажакда ландшафт дизайнерлиги соҳасида таълим олмоқчи.

Рабиянинг укаси ва синглиси бор. 13 ёшли синглиси Нарининг ҳам ўз мақоми бор — у ер юзининг энг кичик элчиси ҳисобланади.

Top