16:52 / 12.11.2015
2599

Ҳиндистонда тошқин оқибатида 20га яқин киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Тамилнад штати ҳамда Пудучерри иттифоқчи ҳудудида бўрон ва тошқин оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Офат айниқса Куддалор шаҳрида мураккаб вазиятни келтириб чиқарди. У ерда шамол тезлиги 45-55 км/соат тезликка етди, ёғингарчилик даражаси эса 80 мм ни ташкил қилди.

Шаҳардаги бинолар девори қулагани айтилмоқда. 15 киши чўкиб кетди.
Ҳиндистон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 11.4 минг доллар миқдорида ёрдам пули беришни ваъда қилди.

Top