Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 01:13 / 12.11.2015
4113
1 дақиқада ўқилади
Интернетда Евро-2016 мусобақасининг расмий тўпи фотосуратлари пайдо бўлди
Интернетда Францияда 2016 йилнинг 10 июнидан 10 июлигача бўлиб ўтадиган Евро-2016 футбол мусобақасида ишлатиладиган тўпнинг фотосуратлари пайдо бўлди.
Мусобақа учун мўлжалланган тўп “Beau Jeu” (“Чиройли ўйин”) деган ном олди. Тўпни Германиянинг Adidas компанияси яратган.
Европа қитъасининг бош мусобақасида биринчи марта 24 та миллий терма жамоа иштирок этади.
12 ноябрда Парижда ушбу тўпнинг расмий тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда.