Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 23:41 / 12.11.2015
5031
1 дақиқада ўқилади
Қарши шаҳрида ўғирлаб кетилган Nexia бир кунда топиб берилди
Ҳуқуқ-тартибот органлари Қашқадарё вилояти марказида ўғирланган Nexia русумли машинани бир кунда топишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Қарши шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига машина ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, Қарши темир йўл бекати автомашиналар сақлаш жойида қолдирилган автомобиль номаълум шахслар томонидан олиб қочилган.
Олиб борилган ишлар натижасида кўп ўтмай ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 31 ёшли шахс қўлга олинди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.