18:54 / 12.11.2015
4813

Сочи аҳолиси бўрон хавфи ҳақида огоҳлантирилди

Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган кучли ёмғирлар ва қор туфайли бўрон хавфи юзага келиши хавфи ҳақида эълон қилинди. Шаҳар ҳокимияти сайтида ёмғир туфайли дарёдаги сувларнинг тошиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган.

"12 ноябрга ўтар кечаси мавжуд ҳолат сақланиб қолади ва 13 ноябрь куни Сочида кучли момақалдироқлар ва ёмғирлар давом этади. Дарёдаги сувлар тошиши мумкин", дейилган хабарда.

Ҳукумат шаҳар аҳолисига ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм сураётган бу кунларда сафарларга чиқмасликни тавсия қилган.

Top