Жаҳон | 15:59 / 12.11.2015
3724
1 дақиқада ўқилади

Хитой таълим жараёнида биринчи ўринга ахлоқий тарбияни қўяди

Хитой таълим жараёнида биринчи ўринга ахлоқий тарбияни қўяди. Бу ҳақда ХХР таълим вазири ўринбосари Лю Лиминь баёнот берди.

“Ўқувчиларга ахлоқий тарбия бериш биринчи ўринга кўтарилиши лозим. Шу билан бирга, Хитой юқори синф ўқувчиларининг билимларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак”, - деди у Пекинда ўтиб ўтилган таълим форумида.

Лю Лиминь партиянинг яқинда бўлиб ўтган пленумида 13-беш йиллик (2016-2020) дастурига кирган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режасида таълим-тарбия йўналиши алоҳида қайд қилиб ўтилганини айтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш