21:27 / 12.11.2015
10313

Япониялик маймун-одам янги жаҳон рекорди ўрнатди

Маймун-одам лақабли япониялик Кенити Ито янги жаҳон рекорди ўрнатди, деб хабар бермоқда The Independent нашри. Ито 100 метрлик масофани қўл ва оёқларини ерга текказиб 15,71 сонияда босиб ўтди. Ушбу рекорд натижа Токиодаги “Комадзава Олимпик” стадионида қайд этилди.

Бундай масофага югуриш 33 ёшли токиолик Ито учун янгилик эмас. Ито бу турда 3 та жаҳон рекордини ўрнатган: 2008 йил – 18,58 сония, 2012 йил – 17,47 сония) ва 2013 йил – 16,87 сония. 2014 йилда Итонинг рекордини Кацуми Тамакоси янгилаганди. Тамакоси 100 метрни қўл ва оёқларини ерга текказиб 15,86 сонияда босиб ўтганди. Ито ўзига рекордчи унвонини қайтаришга муваффақ бўлди.

Янги рекорд 12 ноябрда нишонланадиган Guinness World Record Day куни муносабати билан қайд этилди. Бу кунда бутун дунё бўйлаб 650 минг киши Гинесс рекордлар китобидан ўрин олиш ҳаракат қилиб кўрадилар.

Top