12:10 / 13.11.2015
4379

2015 йилда Қозоғистонда 800 нафарга яқин амалдор порахўрликда айбланди

2015 йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистонда 800 нафарга яқин давлат амалдори порахўрликда айбланган. Бу ҳақда журналистларга Қозоғистон Республикаси коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари агентлиги вакили Алик Шпекбаев маълум қилган.

"2015 йилнинг 9 ойида порахўрлик билан боғлиқ 1424та жиноий иш очилди ва 795 нафар давлат амалдори порахўрликда айбланди. Улардан 9 нафари республика даражасида, 50 нафари вилоятлар миқёсида, 107 нафари туман, 48 нафари эса шаҳар миқёсидаги амалдорлар ҳисобланади", дейди Шпекбаев.

Top