Иқтисодиёт | 09:18 / 13.11.2015
2563
1 дақиқада ўқилади

Чехия бош вазири: ЕИ Туркияга 3 млрд евро ажратади

Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари Валеттада ўтказилган норасмий учрашувда Туркияга 3 млрд доллар ажратиш борасида келишувга эришдилар. Бу ҳақда журналистларга Чехия бош вазири Богуслав Соботка маълумот берди.

“Маблағ 2 йил давомида ажратилиб, мамлакатдаги қочқинларга ёрдам бериш мақсадларига сарфланади”, - тушунтирди у.

Шунингдек, у ноябрь ойи охирига қадар ЕИ-Туркия саммити ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Унда ЕИ томонидан Анқарага кўрсатиладиган ёрдам масаласи узил-кесил ҳал қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш