18:22 / 13.11.2015
7791

Ким Чен Ин сафарларга алоҳида мобил ҳожатхона билан чиқиши маълум бўлди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат бўйлаб, ҳарбий базалар ёки давлат заводларига қилган сафариларида ўзи билан алоҳида мобил ҳожатхона олиб юриши маълум бўлди. Бундай "шахсий ҳожатхона" унинг кортежидаги автобиллардан бирида жойлашган бўлади. Бу ҳақда Daily NK нашрида ёзилган.

"Бундай ҳожатхона Ким Чен Ин минган машинада бўлмайди, унинг учун алоҳида машина бўлади. Бундай ҳожатхона кортеждаги айнан қайси машинага жойлаштирилишини аниқлаб бўлмайди", деб хабар берган жанубдаги нашр ўз манбасига асосланган ҳолда.
Ким Чен Инга яқин яна бир манба ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

"У тез-тез сафарларга чиқиб туради. Йўлда унга албатта ҳожатхона зарур бўлади. Ахир доҳий оддий аҳоли фойдаланадиган жамоат ҳожатхоналарига кирмайдику", дейди манба.

Қайд этилишича, КХДР раҳбарининг сафарга шахсий ҳожатхона билан чиқишига кулгу билан қараган ҳар қандай фуқаро жиддий жазо олади.

Маълумки, шимоллик корейслар Ким Чен Инни илоҳийлаштириш даражасига боришган ва уни "Даҳолар даҳоси" дея улуғлашади.

Top