16:05 / 13.11.2015
12948

Қозоғистонда автомобилларга божхона тўловлари нархи

Қонунга киритилган янги ўзгартиришларга кўра, Қозоғистон Республикаси Экологик кодексида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини эксплуатация қилувчи жисмоний ва юридик шахслар мажбурияти кенгайтирилган.

Carzone.uz нашри хабарига кўра, бож миқдори ишлаб чиқарилганига бир йил тўлмаган авто учун рамзий 0,25 ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи (ОҲК) миқдоридан то ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ортиқ вақт ўтган авто учун 500 ОҲКгача боради.

Ойлик ҳисоблаш кўрсаткичи нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни ҳисоблаш коэффициентидир. Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жарималар, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш учун ҳам қўлланилади. Ушбу коэффициент 2015 йил 1 январдан 1982 тенгега баробар.

Top