Янгийўлда ўт ўчирувчилар ёнғиндан 22 ёшли қизни чиқариб олишди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, ёнғин Мурод исмли шахснинг уйида келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар етиб келиб, оловни ўчиришган. Ёнғин ичидан уй эгасининг қизи, 1993 йили туғилган Холида чиқариб олинган.
Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари қизга ёрдам кўрсатишди.