16:56 / 14.11.2015
11792

Гули Асалхўжаева нега овозини йўқотиб қўйгани тушунтирилди

Ўзбекистонлик хонанда Гули Асалхўжаеванинг маъмури Равшан Хўжаев санъаткор овозини йўқотиб қўйгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“Даракчи” нашрининг эслатиб ўтишича, хонанда Мурод Манзур билан куйланган дуэтда Асалхўжаева ўзиникига ўхшамаган, хирқирдоқ овоз билан куйлаган. Бу мухлисларнинг таажжубига сабаб бўлган.

“Гули овозини йўқотгани йўқ, - таъкидлади Хўжаев. – Шунчаки Мурод Манзур дуэтни ўз овоз тембрида, мустақил равишда куйлаб, қўшиқ тайёр бўлганидан сўнг Гулини бирга дуэт куйлашга таклиф қилган. Яъни ушбу дуэт қўшиқ икки хонанда томонидан бир вақтнинг ўзида куйланмаган. Гули қўшиқни ўз овоз тембрида эмас, Мурод Манзурнинг овоз тембрига мослаб куйлашга ҳаракат қилгани учун ижроси шунақа, бироз ғалати чиққан”.

Шу билан бирга, хонанданинг маъмури Гули Асалхўжаеванинг янги, ҳазиломуз ижод намунасига қўл ургани ҳақида айтиб ўтди.

Top