15:15 / 14.11.2015
3453

Ўзбекистонлик самбочи 2 карра жаҳон чемпионига айланди

Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Истам Қудратов Марокашнинг Касабланка шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

74 кг вазн тоифасида иштирок этган навоийлик спортчи Истам Қудратов 2011 йилги ЖЧда ҳам тенгсиз бўлганди.

Қайд этиш керакки, у 2013 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ЖЧда кумуш медал эгаси бўлганди.

Маълум қилинишича, Марокашдаги чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 3та бронза медал қўшилган: Саттор Эргашов ( - 52 кг), Сарбон Эрназаров (- 68 кг), Ислом Азимов (- 100).

Top